07:30 / 15.07.2018
7 028

Навбаҳор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қў​лга тушди

Навбаҳор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қў​лга тушди
Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ойбек Хаиров кеча, 13 июль куни 6000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz туман ҳокимлигидаги ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳоким ўринбосари туманда балиқчилик билан шуғулланиш ниятида бўлган тадбиркорга ер ажратиб бериш учун юқорида келтирилган миқдорда пора сўраганликда айбланмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, Ойбек Хаиров айни пайтдаги туман ҳокими Бахтиёр Бобоназаров билан бу лавозимга келгунларига қадар туман солиқ идораларида ҳамкасб сифатида ишлаб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навбаҳор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қў​лга тушди