17:20 / 15.07.2018
6 621

Туробжон Жўраев билан бирга ҳибсга олинган ўринбосари ҳокимликдаги вазифасига қайтди

Туробжон Жўраев билан бирга ҳибсга олинган ўринбосари ҳокимликдаги вазифасига қайтди
Самарқанд вилояти ҳокимининг аввалроқ ҳибсга олингани айтилган қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев яна ўз вазифасини бажаришга қайтган. Бу ҳақда «Daryo» нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида у қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.

Туробжон Жўраев билан бирга Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ҳам ҳибсга олингани маълум қилинган эди.

«Daryo» нашрининг ёзишича, катта миқдорда пора олиш билан боғлиқ гап-сўзларга Ўткир Абдуллаевнинг дахли йўқ бўлиши мумкин. Ёки унга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган бўлиши, бироқ ўзи ҳали терговга жалб этилаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туробжон Жўраев билан бирга ҳибсга олинган ўринбосари ҳокимликдаги вазифасига қайтди