Фото: Спутник
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ каналида маълум қилинган.
Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:
1) қишлоқ жойларда:
0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;
0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;
2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.
Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.
Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди