19:44 / 19.07.2018
15 733

«Болалар» гуруҳининг собиқ солисти - Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими (фото, видео)

«Болалар» гуруҳининг собиқ солисти - Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими (фото, видео)
12 июнь куни Сурхондарё вилоят ҳокимининг Самарқандга ҳоким бўлиб кетгани тўғрисида хабар берган эдик. Ўз навбатида, Сурхондарёга Тошкент вилояти прокурори Баҳодир Пўлатов янги ҳоким этиб тайинланган эди.

Сурхондарёнинг янги ҳокими бир пайтлар санъат оламида ҳам машҳурликка эришгани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, Баҳодир Пўлатов афсонавий «Болалар» гуруҳининг асосчиларидан бири бўлган.

«Болалар» гуруҳи 1989 йилда тузилган бўлиб, унда хонанда Тоҳир Содиқов билан Баҳодир Пўлатов бирга куйлаган. Дарвоқе, вилоят ҳокими томонидан тузилган «Болалар» гуруҳи катта муваффақиятларга эришган. Гуруҳ Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб АҚШда мусиқий чиқиш қилган ва «iTunes» альбомиини яратган.

Қуйида «Болалар» гуруҳининг чиқишларидан бирини томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Болалар» гуруҳининг собиқ солисти - Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими (фото, видео)