16:42 / 20.07.2018
6 458

Самарқандда чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ кирдикорлари (видео)

Самарқандда чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ кирдикорлари (видео)
«Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.
Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган хусусий шифохона аниқлангани, ушбу шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан пуллашгани, сотилмай қолган гўдаклар эса қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилингани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекистон» телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шериклари кирдикорларига бағишланган «Бир жиноят изидан» кўрсатуви эфирга узатилди. Ушбу кўрсатувни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

«Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.
«Uz24.uz» нашрининг хабар беришича, жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ кирдикорлари (видео)