20:07 / 20.07.2018
21 522

16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимов Туркияда қўлга олинди (видео)

16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимов Туркияда қўлга олинди (видео)
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Туркистон ислом ҳаракати кейинчалик Ислом жиҳоди иттихоти Халқаро террористик ташкилотлар аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон фуқароси Зокир Раҳимов Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга келтирилди. У 2000 йилдан буён қидирувда бўлган. Бу ҳақда "Yoshlar" телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

1999 йил 16 февраль воқеаларидан сўнг турли экстремистик диний оқим аъзолари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сўроқ қилина бошланди. З.Раҳимов жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб, Тошкени вилояти Бекобод шаҳри орқали Тожикистонга чиқиб кетади. У ерда Туркистон Ислом ҳаракати террористик ташкилоти сафига қўшилади. Сўнгра ташкилот аъзоси, қидирувда бўлган, асли навоийлик Норова Азиза Абдурахмоновага иккинчи хотин сифатида уйланади. Сўнгра унга Фотима Азимова номи билан сохта Қирғизистон фуқаролиги паспортини олиб беради.

Ҳозирда ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан Зокир Раҳимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1999 yil fevral voqealari ishtirokchisi bo’lgan terrorchi Turkiyada ushlanib yurtimizga olib kelindi. U kim edi aslida?

1999 yil fevral voqealari ishtirokchisi bo’lgan terrorchi Turkiyada ushlanib yurtimizga olib kelindi. U kim edi aslida?

Опубликовано Yoshlar telekanali Четверг, 19 июля 2018 г.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимов Туркияда қўлга олинди (видео)