18:11 / 20.07.2018
6 500

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади (фото)

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади (фото)
Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган.

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88 та оила ўз уйига эга бўлди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади (фото)