14:55 / 22.07.2018
4 268

Сўров: ўзбекистонликлар пулни долларда эмас, сўмда жамғаришни маъқул кўришмоқда

Сўров: ўзбекистонликлар пулни долларда эмас, сўмда жамғаришни маъқул кўришмоқда
Ўзбекистон Марказий банки сўровида иштирок этганларнинг катта қисми шахсий жамғармаларни банклардаги ҳисобварақларда сақлаш энг маъқул йўл деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2018 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётда кузатилган инфляцион кутилмалар тўғрисидаги ҳисоботига таяниб Дарё хабар берди.

Январь июнь ойларида ўтказилган сўровда бутун мамлакат бўйлаб 750 нафар жисмоний шахс ва 300 юридик шахс қатнашди.

Сўров иштирокчиларининг қарийб учдан бир қисми ўз жамғармаларини банкдаги ҳисобрақамда сўмда, 9 фоизи — хорижий валютада банкда, 17 фоизи — қисман банкда, қисман нақд кўринишда сақлаган маъқул деб ҳисоблайди.

Марказий банк хабарида қайд этилишича, кузатиш даврида миллий валюта жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳолининг жамғариш кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётганлиги маълум бўлди. Хусусан, йил бошида жамғармаларини сўмда сақлашни маъқул кўрганлар улуши 44 фоизга тенг бўлган бўлса, II чорак охирига келиб уларнинг улуши 53 фоизга кўтарилди, АҚШ долларида жамғаришни маъқуллаганлар улуши эса январдаги 33 фоиздан июнь ойида 22 фоизгача тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўров: ўзбекистонликлар пулни долларда эмас, сўмда жамғаришни маъқул кўришмоқда