Фото: «Daryo.uz»
Фарғона вилоят ИИБ хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Риштон туманида сохта милиционер аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
2018 йил 30 июль куни ички ишлар органлари хизмат кийимидаги аёл Риштон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимларининг иш фаолиятига аралашиб юргани ҳақида маълум қилинган. Тезкор тадбир давомида Риштон тумани Оқер қишлоғидаги «Водий 2» биноси ёнида ички ишлар органларининг мавсумий оқ кўйлаги ва яшил юбкасини кийиб олган аёл сафдор махсус унвони билан турганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўзини ички ишлар органи ходими сифатида таништирган аёл Фарғона шаҳар, Қиргули мавзесида яшовчи, 2 нафар фарзанднинг онаси, 1991 йилда туғилган уй бекаси Ш.Ҳ. эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда