Фото: «iibb.uz»
Тошкентда тунги вақтларда мото ва автотранспорт воситаларида пойга уюштираётган ҳуқуқбузларга қарши кураш давом этмоқда.
29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси ЙПХ тунги патруллаш гуруҳи ходимлари томонидан аҳоли тинчилигини бузиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ушбу тоифа ҳайдовчилардан яна бири нечтаси аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Бир кечада шаҳар бўйича авто-мототранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан жами 487 та қоидабузарлик қайд этилди.
ЙПХ ходимлари тезликни ошириб ҳаракатланаётган 22 нафар ҳайдовчини тўхтатишган, улардан 12 нафари мотоциклчилардир. Шундан 3 киши маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди.
Бундан ташқари, 6 нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди. Умумий ҳисобда 24 нафар ҳайдовчининг тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқаргани, 33 нафари светофор қизил чироғи ва йўл белгиларига бўйсунмагани, 214 нафари хавфсизлик камари тақмаганлиги қайд этилди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар тузилди. Транспорт воситалари эса жарима майдонига қўйилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди