22:05 / 04.08.2018
4 070

Тошкентда автомобиль рақамлари ўғриси ушланди

Тошкентда автомобиль рақамлари ўғриси ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ автомобиллар давлат рақам белгиларининг номаълум шахс томонидан ўғирланаётгани ҳақида хабар берганди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Чуст ва Буюк Ипак йўли кўчаларида тўхтаб турган автомобиллардан давлат рақамлари белгиларини ечиб олган ҳуқуқбузар боғланиш учун Телеграм-канал номини ёзиб қолдирган, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди. Бу 17 ёшли Т.Ян бўлиб чиқди. Унинг уйидан жабрланувчилардан бирига тегишли бўлган автомобилнинг давлат рақами белгиси ва ҳуқуқбузар фойдаланган уяли телефон аппарати топилди.

Гумондорнинг қонуний вакили гувоҳлигида ўтказилган тергов жараёнида Т.Ян ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Айни пайтда ушбу шахснинг шунга ўхшаш бошқа жиноий ҳолатларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Шунингдек, суриштирув давомида ушбу ўсмирнинг жиноятга нега қўл ургани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомобиль рақамлари ўғриси ушланди