Фото: facebook.com/Bukharainfo
Бухородаги икки қаватли бинонинг бир қисми қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».
Воқеа 2 август куни эски тахта заводи ўрнидаги бозорда содир бўлган. Ўша куниёқ ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан фотолар жойланганди. Бу бино ёнига қўйилган машиналарнинг мажақланиб ётган суратлари эди. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, уй қулаган вақтда машиналарнинг ичида одамлар бўлган.
Фото: facebook.com/Bukharainfo
Бухоро шаҳар ИИБнинг маълум қилишича, хусусий қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари икки қаватли кўшни бинонинг қулашига сабаб бўлган.
«Ҳалокатдан икки кун аввал қурувчилар чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазишни тугатишган эди. Айнан шу бинонинг қулашига сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Улар бино олдида тўхтаб турган «Matiz» ва «Tico» автомобилларининг ичида бўлган», – деди Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Рустам Ашуров.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади