21:04 / 07.08.2018
6 004

Тошкентда ўқ отар қуролни сотишга уринган аёл қўлга олинди

Тошкентда ўқ отар қуролни сотишга уринган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган тезкор маълумотни ўрганиш асносида жиноят қидирув ходимлари томонидан Тошкент вилоятида яшовчи Й.Зулфия исмли шахс уйини таъмирлаш вақтида ертўладан топиб олган 1921 йилга оид “Наган” тўппончасини 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу ҳолат бўйича ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида 49 ёшли ушбу аёлни жиноят содир этишга нима мажбурлагани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўқ отар қуролни сотишга уринган аёл қўлга олинди

Жамият янгиликлари