Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўлдирганликда гумонланувчи шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, деб хабар қилди Газета.uz нашри.
Хабарда айтилишича, жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ ҲПБ (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р.Абдуллаев (1985 йилда туғилган, ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган) ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг (1979 йилда туғилган, ИИВ тизимида 1996 йилдан ишлаган, шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?