13:00 / 11.08.2018
15 709

Тунги клубдаги пичоқбозликнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди (видео)

Тунги клубдаги пичоқбозликнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди (видео)
9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Аурум 898» тунги клубида рўй берган, эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида келиб чиққан пичоқбозлик видеоси тарқалди. Спортчининг ўлими билан якунланган ҳодиса бинодаги кузатув камералари орқали ёзиб олинган.

Видеода кўриш мумкинки, бинога кириш эшиги олдида зиддият юзага келгач, Жамшид Кенжаев қўриқчилардан бирига совуқ қурол билан ташланган. У икки қўриқчини жароҳатлаган, аммо бошқа қўриқчилар ундан пичоқни тортиб олиб, уни ўласи қилиб калтаклашган, спортчига пичоқ билан 10 дан ортиқ зарба берилган. Кенжаев олинган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган. Айни вақтда икки қўриқчи, Шерали Ильясов ва Абдурасул Мирзаев ҳам шифохонага ётқизилган.
[media=https://youtu.be/vBg78bffvMo]
Тошкент шаҳри ИИББ ахборотига кўра, жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 3 нафари - 29 ёшли Шодали Қиличев, 24 ёшли Саидазим ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган.

Прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилган, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Иш юзасидан тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Айни вақтда Юнусободдаги тунги клуб вақтинчаликка ёпиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тунги клубдаги пичоқбозликнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди (видео)