Шу йилнинг 10 август куни баъзи ахборот сайтларида 9 август куни Яккасарой туманида 14 ёшли қизнинг олиб қочилгани ва зўрлангани ҳақидаги хабар тарқатилди, деб маълум қилмоқда Тошкент ИИББ ахборот хизмати.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бу хабарни сайтнинг гўёки ишончли манбаси тасдиқлаган. «Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда тизимдаги ИИОФМБ ходимлари томонидан ушбу жиноятни содир этган шахс қидирилаётгани айтилмоқда», – деб ёзилган ўша хабарда.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди. Қолаверса, август ойи мобайнида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ва ИИБларига бу турдаги оғир жиноят юзасидан биронта ҳам ариза келиб тушмаган.
«Мазкур «янгилик»ни ички ишлар органларини обрўсизлантириш ва ўзига арзон рейтинг ишлаб олиш мақсадида эълон қилинган асоссиз маълумот сифатида баҳолаш мумкин.
Ўз навбатида, ОАВ вакилларини чоп этиладиган ҳар бир хабар учун масъулиятни ҳис қилишга, ахборотни ишончли манбалардан олишга чақириб қоламиз», - дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...