«Толибон» ҳаракати делегацияси Ўзбекистонга келгани маълум бўлди

  • Жамият
  • 12-08-2018, 07:15
  • 1 072
  • «Толибон» ҳаракати делегацияси Ўзбекистонга келгани маълум бўлди
    2018 йилнинг 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон «Толибон» билан музокаралар ўтказгани хабар қилинганди.

    » » «Толибон» ҳаракати делегацияси Ўзбекистонга келгани маълум бўлди
    Яндекс.Метрика