17:38 / 12.08.2018
3 475

“Яндекс” янгиликлар агрегатори UZ доменида ҳам ишга туширилди

“Яндекс” янгиликлар агрегатори UZ доменида ҳам ишга туширилди
Россиянинг “Яндекс” компанияси янгиликлар агрегатори – “Яндекс Новости” UZ доменида ҳам ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, “Яндекс Новости” янгиликларга автоматик ишлов бериш ва тизимлаштириш хизмати ҳисобланади. Мазкур сервис 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Янгиликлар реал вақт режимида тайёрланади. Маълумотлар ҳамкорлардан келиб тушади ва улар автоматик равишда сюжетлар бўйича гуруҳлаштирилади. Шу асосда куннинг ахборот манзараси шакллантирилади.

Ушбу сервис муаллифларининг айтишича, унинг ишлаш алгоритмига инсон омили умуман таъсир ўтказмайди. Бу эса турли нуқтаи-назарлардаги сюжетларни шакллантириш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Яндекс” янгиликлар агрегатори UZ доменида ҳам ишга туширилди