11:20 / 16.08.2018
5 166

Баъзи юридик шахсларнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади

Баъзи юридик шахсларнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан белгилаб қўйилишича, 2018 йил 1 октябрдан:

- автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади, улар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови ёки бошқа умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади;

- автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматлари, жойлашувидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг тушумлари тўлиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баъзи юридик шахсларнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади