17:40 / 16.08.2018
4 565

Жиззахда "Нексия" бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди...

Жиззахда "Нексия" бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди...
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати.

15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” йўлининг 996-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа бориб урилган. Натижада автомашина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Натижада ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда автомашинада бўлган унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда "Нексия" бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди...