13:05 / 18.08.2018
5 048

Эмомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Эмомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.

Тожикистон Президентининг Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эмомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди