Содиқ ўзбек фарзандининг Ватанга муҳаббати

  • Жамият
  • 18-08-2018, 22:09
  • 944
  • Содиқ ўзбек фарзандининг Ватанга муҳаббати
    Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бу борада француз файласуфи Волтернинг “Ватанга бўлган муҳаббатим мени хорижийлар ютуғидан кўз юмишга мажбур қилмайди. Аксинча, Ватанга муҳаббатим қанчалик кучли бўлса, Ватанимни жаҳондаги ғазналар билан янада шунчалик бойитгим келади” каби таърифи мақоламиз қахрамони ўй-хаёллари билан чамбарчас боғлиқ бўлса ажаб эмас.

    Сўнги йилларда халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи учун Давлат Рахбари томонидан улкан ислоҳотлар олиб борилаётганлиги барчамиз яхши кайфият, кучимизга куч қўшмоқда, десак муболаға бўлмайди, албатта. У кишининг саъй-ҳаракатлари билан ҳар жабҳада қувонарли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт соҳаларида сезиларли даражада янгиланишлар кузатилди.

    Президент ташаббуси билан юртимизга чет давлатлардан инвесторлар жалб қилинаётганлигини олиб борилаётган ислоҳотларни барқарор амалга оширишга ката кўмак бўлмоқда. Шундай инвесторлар орасида ўзини ўзбеклигидан ғурурланиб яшайдиган Алишер Усмонов Бурхановичнинг ҳам борлиги ўзбек халқининг фаҳри десак ҳато бўлмайди. Эътиборлиси шундаки Алишер ака Усмонов Ўзбекистоннинг турли соҳаларига ҳомийлик хайрия маблағларини киритиб, ўзининг чинакам ватан ўғлони эканлигини исботламоқда.

    Халқимиз орасида “агар инсон ўзининг ватанпарварлигини мадҳ этиб дунёга жар солса у инсон унчалик ҳам ватанпарвар эмас” қабилидаги тарбиявий гаплар жуда ҳам кўп учрайди. Лекин А.Усмоновнинг бирор-жойда мен “ватанпарварман” деган сўзни учратмайсиз. У инсоннинг чин ватанпарварлигини мамлакатимизда давом этаётган улкан қурилишларга беғараз ёрдамидан сезиш мумкин.

    Хусусан, Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида ташкил этилаётган халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент Ислом тараққиёт маркази қурилишларига, шунингдек, Бухородаги тарихий обидаларни қайта таъмирлаш учун жами 100 млн доллардан ортиқ ҳайрия маблағларини ажратганлиги чинакам ўзбек фарзанди эканлигидан далолатдир. Асли ўзбекларнинг ғурури бўлган миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа – “Қадимий Бухоро” лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этиши барча ўзбеклар учун ўрнак бўлса арзийди.

    Ҳар кўнгилнинг ўз азиз тушунчалари, ардоғига, меҳру-муҳаббатига муносиб жойлари бўлади. Мана шу муқаддас замин – Ватан туйғуси ҳар бир кўнгилда мужассам десак янглишмаймиз. Инсон ўзи туғилиб ўсган маскани, унинг танти, меҳнаткаш, жафокаш халқига нисбатан ҳамиша самимий муносабатда бўлган. Бу бежиз эмас албатта.

    Зеро, туғилиб ўсган диёр ҳар биримиз учун муқаддас саждагоҳдир.
    Шокир Саъдуллаев,
    “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

    Манба: Darakchi.uz

    » » Содиқ ўзбек фарзандининг Ватанга муҳаббати
    Яндекс.Метрика