09:18 / 22.08.2018
6 998

Асакадаги «Малибу» воқеаси: ҳаммаси нимадан бошланиб, қандай якун топди? (видео)

Асакадаги «Малибу» воқеаси: ҳаммаси нимадан бошланиб, қандай якун топди? (видео)
Ижтимоий тармоқларда Асака туманида истиқомат қилувчи Ойбек Ҳусанов ва ЙҲХБ ходимлари ўртасидаги тортишув акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчилари гўёки, ички ишлар ходимлари томонидан ҳайдовчини ўз автомашинасидан қўпол ҳаракатлар билан тушишга мажбур қилинган ҳайдовчига ачиниб изоҳлар қолдира бошлади. Бошқа фойдаланувчилар эса Ойбекнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломати мавжудлигини таъкидлаб, айбни унга илмоқда. Аслидачи? Воқеа қандай бўлганди ва у нималар билан якунланди? Kun.uz масалага ойдинлик киритиш мақсадида Асака туманига йўл олди.

Андижон вилояти ИИБ маълумотига кўра, 11 июль куни 12:30ларда Асака шаҳар “И.Бухорий” кўчасида ҳайдовчи Ойбек Ҳусанов “Малибу” русумли давлат рақами 60 О 107 FA бўлган автомашинасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, ҳаракатланаётганлиги, бошқа ҳайдовчиларга халақит бераётганлиги боис ушбу кўчадаги хизмат олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими автомашинани тўхтатишга ҳаракат қилади.

Аммо “Малибу” автомашина ҳайдовчиси Ҳусанов Ойбек Хўжамбердиевич авария ҳолатини юзага келтириб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, юқори тезликда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатланади. Ҳусанов сўзлари эса умуман бошқача янграмоқда. Унинг айтишича, «ГАИ» ходими нега Ойбекка қасд қилиб қолгани ва тўхтатганидан бехабар қолмоқда.

«Аммо, мен нега тўхтатилганимни билмайман. Ходимлар машинада қувиб келиб, йўл ёқасига қисишди, гувоҳнома ҳам кўрсатмай, шахсини таништирмай, машина қисмларига жисмоний зарба бергач, мен эшикдан ҳам тушмадим», дейди ҳайдовчи.

Шу ўринда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан бири воқеани шундай тасвирлади:

«Ходимлар томонидан тўхтатилган ҳайдовчи Хусанов Ойбек Хўжамбердиевичдан автомашина тегишли ҳужжатлари сўралганида, қоидабузар қонуний талабни рад этиб, автомашина ичидан эшиги ва ойналарини беркитиб олганди».

Ҳолатнинг бу қисмини Ойбек ҳам тасдиқлади, яъни машина унинг номига ҳали расмийлаштирилмагани, аммо барча ҳужжатлари жойида экани айтилди. Гувоҳлардан бири воқеа қандай юз берганини тасвирлаб бераркан, «Малибу» эгасининг хатти-ҳаракати йўл қатновига халақит қилганини аниқ тасдиқлаган.

«Мен машинада бемор онамни шифохонага олиб кетаётган эдим. Олдимда турган бу ҳайдовчи ходимлар билан гап талашиб, қолганларга йўл бермасдан турди. Ортга, олдинга машинани тортиб, қочишга ҳам уринди», дейди гувоҳ-ҳайдовчи.

Шу туфайли атрофга автомашиналар ва фуқаролар тўпланиб, кўплаб автомашина ҳайдовчилари “Малибу” автомашинасини олдига келиб, Ойбек Ҳусановга йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларини бажаришини ва автомашинасини йўл четига олишини сўрашади. Бироқ, воқеалар тизгини шу ерда якунига етмади. Ойбек, бундан сўнг, ИИБ ходимларининг тазйиқи билан бўлимга олиб кетилгани ва калтакланганини иддао қилмоқда.

«Иссиқ асфальтни қуёш тоблаб турганига қарамай, мени ялангоёқ бўлимгача пиёда юришга мажбур қилишди. Туман ИИБ бўлимига киришимиз билан мени битта хонага олиб кириб, бош, қорин ва кўкрак аралаш зарба тушди. Нималар бўлаётганини англолмай қолдим. Бир пайт ҳушимни йўқотдим, кўзимни очсам, мени баландликдан ерга ташлашяпти», деб хотирлайди у.

Ойбекнинг тасдиқлашича, ўша куни у бир нечта ИИБ ходимлари томонидан калтаклангач, прокуратурага мурожаат қилган. Туман прокуратураси ўз ўрнида суд-тиббий экспертизасини ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган. Бироқ, дастлабки текширувларда Ҳусановнинг танасидан жиддий жароҳатлар топилмагани қайд қилинаверган. Орадан деярли 10 кун ўтиб, яъни Ҳусановнинг Бош прокуратура номига йўллаган шикоятидан сўнг, қайта тиббий текширувлар олиб борилди ва унинг кўкрак қисмида қовурға суяклари сингани, ўпка эзилгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакадаги «Малибу» воқеаси: ҳаммаси нимадан бошланиб, қандай якун топди? (видео)