10:53 / 31.08.2018
5 158

«Қодиров иши» доирасида Испанияда ушланган Алишер Ходиев тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди (фото)

«Қодиров иши» доирасида Испанияда ушланган Алишер Ходиев тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди (фото)
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга қарши иш доирасида унинг «жиноий шериги» сифатида Испанияда қўлга олинган Алишер Ҳодиев айни вақтда қўйиб юборилган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати «Kun.uz»га тасдиқлаган.

Фото: «Озодлик» радиоси
Шу билан биргаликда Ҳодиевга нисбатан илгари сурилган айбловлар олиб ташланмаган - у ҳамон ўзига қарши илгари сурилган пунктлар бўйича айбланувчи ҳисобланади. У Ўзбекистонда товламачалик, фирибгарлик ва жиноий йўллар билан топилган пулларни легаллаштиришда айбланган.

Маълум бўлишича, у кўнгилли равишда Испаниядан Ўзбекистонга қайтиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга, давлатга келтирилган моддий зарарни қоплашга рози бўлган.

Унга қарши илгари сурилган айбловлар Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировга қарши очилган жиноят ишининг бир қисми сифатида ҳисобланган.

Алишер Ҳодиев Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг ўғли Алишербек Қодиров билан яқин дўст бўлган ва «иқтисодий жиноий ишлар»ни «тил бириктирган ҳолда» амалга оширган. Айни вақтда Алишербек Қодиров қидирувда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Қодировга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. У Бош прокуратурани 15 йил давомида бошқарган ва 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган.

Бош прокуратура расмий баëнотига кўра, Қодиров иши доирасида жами 24 шахсга нисбатан айблов эълон қилинган ва улардан 21 нафари ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қодиров иши» доирасида Испанияда ушланган Алишер Ходиев тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди (фото)