6 155
“Терпила”, сен эркакмассан! – Тошкентда гўдакнинг хавфсизлигини сақлаб қолмоқчи бўлган эркак шундай гап эшитди (видео)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги видео эътиборимизни тортди. Унда ҳайдовчи аёл тиззасига 2-3 ёш атрофидаги болани ўтқазиб, автомобиль бошқариб кетаётгани, бу орқали ўзи ва бошқаларга хавф туғдираётгани акс этган. Видео Тошкент шаҳрида суратга олингани маълум.
Давлат рақами 01 P563XA бўлган Spark ҳайдовчиси видео олинаётганини пайқаб, ёнидаги автомобиль ҳайдовчини сотқинликда айблаб ҳақорат қилади. “Сен эркакмассан”, деб овозини баландлатади. У автомобиль тезлигини оширганча ҳаракатда давом этган. Видеони суратга олаётган ҳайдовчи ҳам ортидан қолмаган. Машина ичидагилар аёлни огоҳлантиради, қоидаларга риоя қилишга чақиради. Аммо ҳайдовчи аёл қўли билан ножўя ҳаракатлар қилиб, яна ҳақоратлайди.
Аслида ушбу видеони суратга олган ҳайдовчи ҳам қоидани бузиб, ҳаракат вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган. Бироқ у бу ишни бошқа бир ҳайдовчини огоҳлантириш, вояга етмаган гўдакларга хавф туғдираётганини эслатиш мақсадида қилган.
Видеода кўринишича, Spark олд ўриндиғида вояга етган киши, орқа ўриндиқда эса 6-7 ёшлар атрофидаги яна бир болакай ўтирибди.
Қизиқ, ушбу видео Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари қўлига етиб борганмикин. Улар аёлга қандай чора кўрган? “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди