23:43 / 10.09.2018
4 883

Дарахтга бориб урилган Nexia’да қисилиб қолган эркак қутқариб олинди (фото)

Дарахтга бориб урилган Nexia’да қисилиб қолган эркак қутқариб олинди (фото)
Тошкентда қутқарувчилар йўл четидаги дарахтга бориб урилган Nexia салонида қисилиб қолган эркакни чиқариб олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: ФВВ
9 сентябрь куни соат 21:35 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида Nexia русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, Nexia русумли автоулов салонида қисилиб қолган фуқаро йўловчи Р.М.ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олди ва тиббиёт ходимларига топширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дарахтга бориб урилган Nexia’да қисилиб қолган эркак қутқариб олинди (фото)