22:55 / 11.09.2018
7 846

Йўқолган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тиклаш тартиби қандай?

Йўқолган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тиклаш тартиби қандай?
Ушбу ҳолатда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани берган ФҲДЁ органидан такрорий гувоҳнома олиш мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz.

Бунинг учун такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс, ушбу гувоҳномани берган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши лозим.

Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.

Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади.

Такрорий гувоҳномалар берганлик учун энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (27 645 сўм) ҳақ ундирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўқолган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тиклаш тартиби қандай?