2018 йил 9 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани “Янги диёр” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-110 автомобиль йўлида ўтказилган тадбир давомида, “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.
Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида, у ўзини Денов тумани “Лочин” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А. деб таништириб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳамда автомашинага тегишли бирон бир ҳужжатни тақдим этолмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундан кейин, ҳайдовчи Н.А. маъмурий баённома расмийлаштирмаслиги ҳамда автомашинасини жарима майдонидан шу куни чиқариб бериши эвазига 100 000 (юз минг) сўм пулни пора сифатида беришини таклиф этган.
Шу куни соат 16:40ларда Музработ тумани “Музработ Дарвоза” маҳалласи ҳудудида Ангор туман прокуратураси, вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А. Ички ишлар ходими П.Х.га 96 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан, Ангор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди