Тошкентда тхеквондочи Дмитрий Шокин ва фотограф Эвелина Усмонованинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.
Икки ёш тантанали кечани «Crystal Garden» масканида нишонлади. Келин никоҳ маросимида икки хил образда намоён бўлди. Дмитрий ва Эвелинани табриклаш учун келганлар орасида таниқли спортчилар, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва боксёр Муроджон Аҳмадалиевни кўриш мумкин эди.
Дмитрий Шокин 2014 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Осиё ўйинларида кумуш медал совриндори бўлган. Дмитрий 2015 йил Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионидек шарафли номга сазовор бўлди. Дмитрий Шокин Ўзбекистонлик тхеквондо усталари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. Дмитрий Шокин жорий йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди