11:21 / 14.09.2018
5 145

Рашид Қодиров ва Мирағлам Мирзаев устидан суд бошлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Рашид Қодиров ва Мирағлам Мирзаев устидан суд бошлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
12 сентябрь куни ОАВда Юнусобод тумани судида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров ҳамда Тошкент прокурорининг собиқ ўринбосари Мирағлам Мирзаев устидан суд бошлангани тўғрисида тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топмади.

«Kun.uz»нинг Ўзбекистон Олий судидаги манбаси бу хабарларга муносабат билдирар экан, ҳали тергов жараёни давом этаётгани, собиқ прокурорлар бўйича иш туман судида кўриб чиқилмаслигини маълум қилган.

Шу йилнинг 22 февралида Тошкентда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида қўлга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланганди.

Рашид Қодиров Ўзбекистон прокуратурасини 15 йил давомида бошқарган ва 2015 йил апрелида лавозимдан олинганди.

Кейинроқ ушбу иш доирасида яна ўндан ортиқ киши қамоққа олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» - Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, «Антибиотик» лақабли адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев ва унга яқин бўлган бошқа прокурорлар ҳам бор эди.

«Қодиров иши» иши доирасида жами 21 киши қамоққа олинган.

Ўзбекистоннинг ҳозирги бош прокурори Отабек Муродов шу йилнинг июнида Сенатдаги чиқиши вақтида Рашид Қодиров билан боғлиқ вазият тўғрисида гапира туриб, қўлга олинганларнинг барчаси устидан тергов жараёни давом этаётганини билдирганди.

Ўшанда у терговнинг мақсади - қўлга олинганларни қамоққа ташлаш эмас, давлатга етказилган зарарни ундириш эканини айтганди.

«Агар қўлга олинганлар пулларни қайтаришса, улар озодликка чиқарилиши ҳам ҳеч гап эмас», - деганди у.

Бундан ташқари, шу йилнинг мартида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Рашид Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувга берган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми А-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик), 165-моддаси 3-қисми А-банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик), 168-моддаси 3-қисми А-банди (кўп миқдордаги фирибгарлик), 168-моддаси 4-қисми А-бандида (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рашид Қодиров ва Мирағлам Мирзаев устидан суд бошлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади