14:10 / 14.09.2018
13 490

Калта юбка ва буёқлар асирасига айланган ўқувчи қизлар ҳақида

Калта юбка ва буёқлар асирасига айланган ўқувчи қизлар ҳақида
«Ўзбекистон-24» телеканали орқали намойиш этилган лавҳаларда Тошкент шаҳридаги №110 ҳамда №50- мактабларда таълим олаётган ўқувчилар, уларга таълим бераётган муаллималарнинг ташқи кўриниши ҳақида сўз боради. Бу мактабларнинг ўқувчи қизлари калта юбкаларда, юз-кўзларидан тортиб тирноқларигача бўёқ чапланган ҳолда синфхоналарга кириб келишмоқда.

Бошланғич синфларда эса ўқувчилар тўлиқ мактаб формасида ўтирибди. Лекин уларга таълим бераётган муаллиманинг калта юбка ва ҳалигидек бўёқлар асирасига айлангани ҳар қандай одамнинг энсасини қотирса керак. Ахир, муаллимлар биринчи навбатда шогирдларига ўрнак бўлиши керак эмасми?..

Журналистлар атайин кузатишди. Соат 8:00 дан ошгач ҳам мактабга ўқувчилар оқиб келишда давом этмоқда. Юқорида таъкидланганидек ўзи учун ўта гўзал, атрофдагилар, жамият учун ачинарли кийимда, сочларини алламбалоча турмаклаган қиз-йигитларни эса жуда қимматбаҳо машиналарда мактабга олиб келишаётганига барча гувоҳ. Наҳотки, шу ота-оналар фарзандининг, аниқроғи, қизининг ташқи кўриниши билан қизиқмаса? Наҳотки, миллий либосларда юришини талаб қила олмаса?..

Кечирасиз-у, бу қадар калта кийим, юз-кўзга бўёқ чаплаганларни, бошқачароқ айтганда, ҳаддидан ошганларни нафақат мусулмон аҳли, балки, Европа, Россияда ҳам сира хуш кўришмайди. Ҳатто, улар ҳам меъёр тарафдори.

Истардикки, ўзбек қизларининг миллий либослари пойтахт мактабларига яна қайтса, дунёга кўз-кўз қилиниб, жумлаи оламнинг ҳавасини келтирса!

Манба: hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Калта юбка ва буёқлар асирасига айланган ўқувчи қизлар ҳақида