Куни кеча Тошкент аэропортида йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пул ўғирланди. Бу ҳақда Sevimli TV телеканалининг Zamon дастуридаги лавҳада айтилади.
Дастурда айтилишича, пулни аэропорт ходими ўғирлаган.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими терговчиси Мақсуда Камолованинг айтишича, 2018 йилнинг 19 август куни Ислом Каримов халқаро аэропорти Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғига ариза келиб тушган. Аризага кўра, фуқаро А. 2018 йил 18 август куни Тошкент - Бухоро авиарейси билан Бухоро халқаро аэропортига борганлигини, юкларни қабул қилганида юклар ичида 250 минг сўм пулларнинг мавжуд бўлмаганлигини ва бу ҳолат юзасидан уларни топишда амалий ёрдам кўрсатишликни сўраб ариза ёзган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида 250 минг сўмлик миқдордаги пуллар Тошкент халқаро аэропорти 3-терминал техник ходими С. томонидан яширин равишда талон-торож қилинганлиги, яъни ўғирланганлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда