21:04 / 14.09.2018
5 159

Имомлар «ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчиларга» қарши курашади (видео)

Имомлар «ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчиларга» қарши курашади (видео)
Шу йилнинг 12 сентябрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган масжидлар имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбар ходимлари иштирокида видео-селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етиш, ҳозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни кенг халқ оммасига етказиш ҳамда имом-хатибларнинг олдида турган долзарб вазифалар, эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатларга алоҳида урғу" берилган. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.

ВВС Ўзбек хизматига мажлисдан сиздирилган аудиоёзувга кўра, йиғилишда имомларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам муҳокама қилинган.

Хусусан, Юнусобод туман бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов имомларни Facebook'да фаоллик кўрсатишга чақирган.

"Мен сизларнинг қаторингиздаги оддий имом сифатида гапирмоқчиман. Ижтимоий тармоқ, хоҳлаймизми-йўқми, об-ҳавога таъсир қиляпти. Ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчилар сони, адади саноқли, 10-20 тадан ошмайди. Аммо бизнинг сонимиз 5 мингга етяпти. Нима учун ғараз ниятлилар раҳбаримизни, муфтий ҳазратимизни ёки бирор имомимизни истаганча танқид қилса, бирор-бир имом фикр билдирмайди? 5 мингтамиз-ку ахир! Нимага?", деган Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов.

"5-6 та ғаразгўй ёмон фикр ёзса, нега 200 та имом чиқиб, уларни кўмиб ташламаймиз" дея таъкидлайди имом. Унинг айтишича, имомларнинг 90 фоизи ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлса ҳам, унда етарлича фаоллик кўрсатишмайди.



Шунингдек, ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан тошкентлик имом Фазлиддин Парпиевни "ношукурлик"да айблаган. Муфтийнинг айтишича, бу имом раҳбарият билан маслаҳатлашмай, ўз билганича минбарда чиқиш қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Имомлар «ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчиларга» қарши курашади (видео)