06:00 / 22.09.2018
4 885

Энди Ўзбекистонда тўй кортежлари тўхтатилиб, жаримага тортилади

Энди Ўзбекистонда тўй кортежлари тўхтатилиб, жаримага тортилади
Яқинда Тошкент шаҳридаги Бунёдкор кўчасида тўртта «Range Rover» автомобилидан иборат тўй кортежи йўл патрул хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб, давлат қонунига асосан энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги йилларда республикада ҳашаматли автомобиллардан иборат тўй ва бошқа тантаналарга тегишли кортежлар деярли урфга айланди. Бу автомобилларнинг ҳайдовчилари аксар ҳолатларда маст ҳолда рулга ўтиришарди. Шу сабабли ҳам жуда кўп маротаба айнан кортежлар айби билан йўл қоидалари қўпол тарзда бузиб келинган, бегуноҳ фуқаролар автоҳалокатга учраб жиддий жабр кўрган.

Энди бу дабдабаларга қонун йўли билан чек қўйилди. Кортежлар ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилади. Агар яна қўлга тушишса, жазо оғирлаша бориши алоҳида қайд этиб ўтилган. Қонунга бўйсунмаган ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир умрга маҳрум этилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Ўзбекистонда тўй кортежлари тўхтатилиб, жаримага тортилади