09:27 / 22.09.2018
6 187

Тошкентда уч ўсмир 22 ёшли киракашни ваҳшийларча ўлдирди (видео)

Тошкентда уч ўсмир 22 ёшли киракашни ваҳшийларча ўлдирди (видео)
Жорий йилнинг 23 май куни 1996 йилда туғилган фуқаро Жамшид Рахимов тунги соат 23.00лар атрофида ўзининг “Матиз” русумли автомашинасида учта ўсмирни Қўйлиқ массивига элтиб қўйиш учун келишади. Ижарага олинган автомашинада киракашлик қилиб, оила тебратаётган, хаёлида машина ижара пулини тўлаш бўлган ҳайдовчи йигитларнинг ғаразли ниятини сезмайди.

“Замон” информацион дастурида хабар қилинишича, алкоголь таъсирида бўлган йўловчи йигитлар ҳайдовчини бўғиб, пичоқлаб ўлдиради. Жасадни Сергели тумани ҳудудига, автомашинани эса Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида қолдириб кетишади.

Бу қотилликни содир этган уч нафар йигитни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Мазкур ҳолат акс этган видеолавҳани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Манба: Uz24.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уч ўсмир 22 ёшли киракашни ваҳшийларча ўлдирди (видео)