15:08 / 22.09.2018
4 189

Ўзбекистонда микроқарзларни онлайн бериш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда микроқарзларни онлайн бериш йўлга қўйилади
«Агробанк« АТБ томонидан чакана хизматларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган анжуманда шу ҳақда сўз юритилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Рустам Маматқуловнинг айтишича, ҳозирги пайтда «Агробанк« томонидан жойлаштирилган терминалар сони 31,6 минг, банкоматлар 100, инфокиосклар эса 420 тага етказилди. Аҳоли гавжум жойларга замонавий банкоматлар ўрнатиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасида республика бўйича икки мингдан ортиқ шундай нуқталар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг ноябригача яна 300 та замонавий банкомат олиб келиб ўрнатилади. Кейинги йилларда эса яна 2 мингта банкомат олиб келиш режалаштирилган.

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур қурилмаларниг турдошларига нисбатан афзалликлари кўп. Масалан, улар орқали нафақат миллий, балки хорижий валютани ҳам нақдлаштириб олиш мумкин.

Банк томонидан яқин кунларда жисмоний шахслар учун онлайн микроқарзлар олиш имконияти ҳам яратилади. Бундай микроқарз олмоқчи бўлганлар банкка ташриф буюриши, ҳужжатлар тақдим этиши шарт эмас. Телефон орқали мурожаат қилса, кифоя.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда микроқарзларни онлайн бериш йўлга қўйилади