19:32 / 22.09.2018
4 556

ОАВ: Ўзбекистон «Дўстлик» НЎПда қирғизистонликлар учун дарвозани ёпиб қўйди (видео)

ОАВ: Ўзбекистон «Дўстлик» НЎПда қирғизистонликлар учун дарвозани ёпиб қўйди (видео)
Қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмаяпти. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан (НЎП) олинган видеони вазиятга гувоҳ бўлганлардан бири Facebook’да эълон қилди, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек»га таяниб "Кун" нашри.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ўз уйларига қайтишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам «асирда» қолиб кетган.

«Биз Қирғизистон чегарасидан муаммоларсиз ўтдик. Бироқ, бизни Ўзбекистон ҳудудига киритишни хоҳлашмаяпти. Ўзбекистон узоқ вақт давомида бетараф ҳудудда одамларни иссиқда ушлаб турибди. Бундай ҳолатга нима сабаб эканини йиғлаётган болалар, аёллар ҳамда эркаклар ҳеч ким тушунтиргани ҳам йўқ», - дейди фойдаланувчи.

Таъкидланишича, видео 21 сентябрь куни мобил телефон камерасига олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг ўзбеклар савдо қилувчи туманида блокпостлар қўйилгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ: Ўзбекистон «Дўстлик» НЎПда қирғизистонликлар учун дарвозани ёпиб қўйди (видео)