15:47 / 25.09.2018
4 886

Бош вазир собиқ порахўр ҳокимнинг қарорини бекор қилди

Бош вазир собиқ порахўр ҳокимнинг қарорини бекор қилди

Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Мажлисда Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди.

Қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани хабар қилинди.

Манбанинг маълум қилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир собиқ порахўр ҳокимнинг қарорини бекор қилди