08:02 / 26.09.2018
5 862

Самарқандда яна бир олчоқ раҳбар пора олаётганда қўлга тушди…

Самарқандда яна бир олчоқ раҳбар пора олаётганда қўлга тушди…

«Ўзбекистон почтаси» Самарқанд вилоят филиали раҳбари Ш.Умаров бировдан 40 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Олчоқ раҳбар бу пулларни фуқаро У.Ёқубовга ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот ҳудудидаги ерни дўкон қуриш учун бериши эвазига талаб қилган ва талаби адо этилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари айни пора олди-бердиси пайтида Ш.Умаровни қўлга олишди.

Айни вақтда порахўр қамоқда сақланмоқда. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 168-моддаси, 4- қисми, 211 моддаси 3- қисмига асосан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ажойиб кунларнинг бирида Тошкент шаҳар Юнусобод туман ҳокими ҳам бировга ер участкаси бериш эвазига 400 минг доллар миқдорида пора олаётиб қопқонга тушганди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда яна бир олчоқ раҳбар пора олаётганда қўлга тушди…