11:12 / 26.09.2018
3 846

Бинали Йилдирим Самарқандга борди (фото)

Бинали Йилдирим Самарқандга борди (фото)

Туркия парламенти спикери Бинали Йилдирим Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида Самарқандга борди.

Йилдиримни ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегацияни аэропортда Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олишган.

Йилдирим Самарқандга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига ташриф буюриб, унинг қабрига гуллар қўйган. Бундан ташқари, туркиялик юқори мартабали меҳмон рафиқаси Самиҳа Йилдирим билан Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасига борган.

Йилдирим Имом ал-Бухорий масжидида намозни адо этиб, масжид ҳовлисида маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган.

Йилдирим бошчилигидаги турк делегацияси Имом Мотуридий ва Амир Темур қабри жойлашган Гўр-Амир мақбараларига ташриф буюрган. Бу ерда Йилдирим хорижий сайёҳлар билан суҳбатлашган.

Фото: Anadolu
Йилдирим, шунингдек, Регистон майдони, Улуғбек ва Тилла-Қори мадрасаларига бориб, у ерда юртдошлари билан учрашган.

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов Йилдирим шарафига қабул ташкиллаштирди. Йилдирим 26 сентябрда қўҳна Бухоро томон йўл олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бинали Йилдирим Самарқандга борди (фото)