15:50 / 26.09.2018
10 349

Бир жиноят изидан иккинчи жиноят очилди

Бир жиноят изидан иккинчи жиноят очилди

21 сентябр кунига ўтар кечаси номаълум шахс Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ж. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, ҳовлисидаги қўйхонасидан 2 бош қўйларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Б.Ж.нинг бирга яшовчи набираси муқаддам судланган Ш.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. У билан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида шу йил 14 сентябрь куни “Дарбанд” МФЙ ҳудудида жойлашган “Пардақул Муҳаммад” фермер хўжалигининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган шу маҳаллада яшовчи Х.К.га тегишли “Кама” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир жиноят изидан иккинчи жиноят очилди