Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди

  • Жамият
  • 30-12-2014, 11:00
  • 6 748
  • Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди

    Қозоғистон чегарачилари контрабанда юки – заргарлик буюмлари ва пул маблағларининг Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтилиши олдини олишди, Бу ҳақда Podrobno.uzга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

    Маълум бўшлишича, икки номаълум шахс Сариоғочдаги Кўнисбаев номидаги чегара-ўтказиш пунктида контрабанда йўли билан тилла ва бриллиантларни олиб ўтишга уринган.

    “Қўлга олинган шахсларда 14та заргарлик буюми – тилла ва бриллиант узуклар, зираклар, билагузуклар ва қўл соатлари, шунингдек, декларацияда қайд этилмаган пул маблағлари – 76,8 минг доллар, 143,3 минг тенге ва 1000 ўзбек сўми борлиги маълум бўлди”, – дейилади Қозоғистон чегара хизмати хабарида.

    Ҳозирги вақтда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тадбирлар олиб борилмоқда. Хабарда қўлга олинган шахслар қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритилмаган.