Ўзбекистонда жамоат жойларида чекканлик учун жарима жорий қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда жамоат жойларида чекканлик учун жарима жорий қилинди

Жамият 30-12-2015, 22:13 1 475
Ўзбекистонда жамоат жойларида чекканлик учун жарима жорий қилинди

Жамоат жойларида чекканлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 қисми ҳажмида жарима белгиланади. Бу ҳақда Uz24.uz хабар бермоқда.

Президент томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда биринчи марта жамоат жойларида чекканлик учун жарималар жорий қилинди.

Унга кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва хоналар бундан мустасно) энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тамаки маҳсулотларини маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, кемалар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган, шаҳарлараро ва халқаро қатновдаги автобусларда, шунингдек, такси, йўналишли такси ва шаҳар электр транспортида истеъмол қилганлик учун жарима энг кам ойлик иш ҳақининг 1/20 қисмидан 1/3 қисмигача оширилди. Тамаки маҳсулотларини ҳаво кемаларида истеъмол қилиш аввалгидек энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробаридаги жарима билан жазоланади.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.