Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди

Жамият 12-02-2015, 13:05 1 039
Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди

Афсонавий Диего Марадона юзини торттириш бўйича пластик жарроҳлик операциясини ўтказди, деб хабар берди PrimiciasYa портали.

54 ёшли аргентиналик футбол афсонаси кўзлари остидаги қопчалардан холи бўлди ҳамда юз терисини лазерли ёшартириш амалиётини ўтказди. Порталнинг таъкидлашича, Марадона ўзининг янги севгилиси, 24 ёшли Росио Оливадан анча катта кўринмаслик учун шундай йўл тутган.

Марадона бундай янги, ёшарган қиёфада илк бор Кубада кўриниш берди. Бу ерда унинг иштирокидаги спорт кўрсатуви тасвирга олинмоқда.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.