Аёлларнинг телефонларини ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аёлларнинг телефонларини ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда

Жамият 14-02-2015, 22:55 1 881
Аёлларнинг телефонларини ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда

Шайҳонтоҳур тумани А. Ҳожаев кўчасидаги кафелардан бирида номаълум шахс 52 ёшли аёлнинг “Nokia” телефонини ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноятчи қўлга олинди. У Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи шахс бўлиб чиқди.

Воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-бўлими бўйичи ҳукм чиқарди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туман ИИБга 24 ёшли аёл мурожаат этиб, номаълум шахс таҳдид йўли билан телефонини беришини сўраганини маълум қилди. Жиноятчи қиздан бақирмасликни талаб этиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Жабрланувчи жиноятчининг кўриниши эслаб қолган эди. Тўпланган далиллар асосида тез орада жиноятчи қўлга олинди. У Ғазалкентда истиқот қилувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган шахс бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.