Россельхознадзор 60 тонна қуюлтирилган сутни Украинага қайтариб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россельхознадзор 60 тонна қуюлтирилган сутни Украинага қайтариб юборди

Жамият 18-02-2015, 19:43 1 013
Россельхознадзор 60 тонна қуюлтирилган сутни Украинага қайтариб юборди

Россельхознадзор Россия орқали Ўзбекистонга олиб кетилаётган 60 тонна қуюлтирилган сутни Украинага қайтариб юборди, деб хабар берди 18 февраль куни Россельхознадзорнинг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бош бошқармаси.

“Брянск-Льговский” темирйўл ўтказиш пунктига Украинада (Купянск шаҳрида) ишлаб чиқарилган ичида қуюлтирилган сут бўлган консервалар партияси келтирилган. 60 тоннага яқин бўлган бу юк Ўзбекистонга темирйўл вагонида олиб кетилаётган бўлган.

“Россельхознадзор бошқармаси кузатуви давомида Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматининг ушбу маҳсулотни олиб киришга рухсатномаси йўқлиги аниқланган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ветеринар гувоҳномасида маҳсулотларнинг Божхона иттифоқи ҳудудида амалда бўлган микробиологик, физик-кимёвий, кимёвий-токсикологик ва радиологик кўрсаткичлар бўйича ветеринар ва санитар қоида ва талабларга мувофиқлиги ҳақидаги маълумот ҳам бўлмаган.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.