Чита йўл полицияси одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик жиноятчини ҳибсга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чита йўл полицияси одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик жиноятчини ҳибсга олди

Жамият 19-02-2015, 13:36 1 229
Чита йўл полицияси одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик жиноятчини ҳибсга олди

Чита йўл полицияси ходимлари одам савдоси билан шуҳуллагнгани учун федерал қидирувда бўлган ўзбекистонлик жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

“Ўзбекистон фуқароси бўлган бу шахс шу вақтгача қидирувда эди ва энди унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 135 моддаси, “Одамларни эксплуатация қилиш ва сотиб юбориш” банди бўйича жиноий иш очилади”, – дейилади Россия ИИБнинг Байкалбўйи транспорт бошқармаси матюуот хизматида.

Хабарда аниқлик киритилишича, ушбу жиноятчи Амур вилоятининг Тигда темирйўл вокзалида Чита-2 вокзалигача чипта олиш учун навбатда турганида ушланган.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.