date

ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари қандай ўтди?

ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари қандай ўтди?

Африка минтақасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш жараёни кеча яна бир муҳим босқичга кирди. Гуруҳ босқичида ўз тўпламларида иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўрт жамоа иштирокидаги плей-офф ярим финал дуэллари Марокаш мезбонлигида ғоят кескин ва эҳтиросли ўтди.

Ушбу босқичнинг биринчи қарама-қаршилигида Нигерия терма жамоаси Габонга қарши майдонга тушди ва ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган «супер бүргутлар» рақибини йирик 4:1 ҳисобида таслим этди. Бу ғалаба Нигерияга плей-офф финалига йўлланма олиб келди ва терма жамоа яна бир бор ўзининг жиддий даъвогар эканини намойиш қилди.

Майдондаги голлар ҳам ўзига хос драматик тарзда рўй берди. 78-дақиқа Адамс ҳисобни очди, 98-дақиқада Эжуке имкониятдан унумли фойдаланиб устунликни оширди. Қўшимча вақтда Осимҳеннинг икки бор аниқ зарба йўллаши эса ўйин тақдирини мутлақо ҳал қилиб берди. Габон сафида ягона голни 89-дақиқада Лемина урди, аммо бу натижани ўзгартира олмади.

Нигерия — Габон 4:1

Голлар: Адамс (78), Эжуке (98), Осимҳен (102, 110) — Лемина (89).

Кечанинг яна бир қизиқарли дуэли Камерун ва Конго ДР жамоалари ўртасида кечди. Кўпчилик Камерунни фаворит сифатида кўраётган бир пайтда Конго ДР кутилмаганда рақибини сенсацион тарзда мағлуб этди. Беллашув жуда тор курашда ўтди ва ягона гол 90+1-дақиқада Мбемба томонидан йўлланди. Бу гол Конго ДРни плей-офф финалига олиб чиқди ва жамоа тарихий имконият эшигини очди.

Камерун — Конго ДР 0:1

Гол: Мбемба (90+1).

Эндиликда энг муҳим босқич — 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финал қарама-қаршилиги кутиляпти. Унда Нигерия ва Конго ДР терма жамоалари жаҳон чемпионати йўлланмасига олиб борувчи қитъалараро плей-оффга чиқиш учун курашади.

Финалда ғалаба қозонган жамоа кейинги «мини-турнир»да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади ва агар у ерда ҳам зафар қучса, 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлидан келади.

Бу тўқнашув Африка футболининг ҳақиқий руҳини акс эттирган, эҳтирос ва драматизмга бой финал бўлиши шубҳасиз. Мухлислар учун эса ўша кун футбол байрамига айланиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари қандай ўтди?