2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йириги бўлади

2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йириги бўлади

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик мусобақа сифатида ўтказилади.

Илк бор мундиалда 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Бу эса турнир тарихидаги энг катта кенгайиш ҳисобланади.

Биринчи Жаҳон чемпионати 1930 йилда ўтказилган бўлиб, унда 13 та жамоа қатнашган.

1934 ва 1938 йилги мусобақаларда иштирокчилар сони 16 тага етган. 1950 йилги мундиалда эса 13 та терма жамоа майдонга тушган.

1954 йилдан 1978 йилгача бўлган даврда Жаҳон чемпионатлари 16 та жамоа иштирокида ўтказилган.

1982 йилда турнир формати ўзгариб, иштирокчилар сони 24 тага кўтарилган. Бу тартиб 1994 йилгача сақланиб қолган.

1998 йилдан бошлаб мундиалда 32 та терма жамоа қатнашди. Ушбу формат кетма-кет етти чемпионат давомида амал қилди.

2026 йилги мусобақада эса иштирокчилар сони яна оширилиб, 48 тага етказилди.

Янги формат кўпроқ давлатларга Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини беради. Шунингдек, турнирда ўйинлар сони ва рақобат даражаси ҳам сезиларли ошиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, 2026 йилги мундиалда иштирок этади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йириги бўлади

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Nodirbek Razzokov

Мавзуга оид янгиликлар