Яман — Ўзбекистон ўйини олдидан Париждаги терактлар қурбонлари хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яман — Ўзбекистон ўйини олдидан Париждаги терактлар қурбонлари хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди

Спорт 18-11-2015, 10:48 537

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида 17 ноябрь куни бўлиб ўтган Яман ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиши арафасида Парижда юз берган теракт қурбонлари хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси вакили Шерзод Эгамбердиев Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди.

Яман — Ўзбекистон ўйини олдидан Париждаги терактлар қурбонлари хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди

Франция пойтахтида 13 ноябрь куни оқшомда юз берган терактлар кетма-кетлиги оқибатида 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши тан жароҳати олган. Терактлар юз бераётган вақтда Парижда Франция ва Германия ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтаётган эди.

Қайд этиш жоиз, теракт хавфи сабаб 17 ноябрь куни Европада бир қатор футбол учрашувлари бекор қилинди. Хусусан, Брюсселда Бельгия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги, Ганноверда эса Германия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар бекор қилинди.

Маълумот учун, Яманга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.